Линклар

Венесуэла президенти Уго Чавес Куба раҳбари Фидел Кастро оғир хасталик билан курашаётганини билдирди.


Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган минтақавий саммитда шундай баёнот берган Уго Чавес бир неча кун олдин Кастро билан телефон орқали сўзлашганини айтди. Куба раҳбарига тезроқ соғайиб кетиш истагини билдирган Уго Чавес Фиделнинг аҳволи оғир эканини тан олди. Испаниядаги оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, 80 ёшга тўлган Фидел Кастро учта муваффақиятсиз жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган. У ўтган йил июль ойидан бери омма кўзига кўрингани йўқ.
XS
SM
MD
LG