Линклар

Афғонистон жанубида толиблар жангарилари НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар яқинида машинага ўрнатилган бомбани портлатди.


Урузғон вилоятида уюштирилган бу ҳужум оқибатида беш ҳарбий яраланди. НАТО кучлари матбуот вакили Дэвид Маршнинг айтишича, 19 январь куни юз берган воқеада жангарилар халқаро кучларни ўққа тутган. Шундан сўнг улар НАТО вертолётларини ёрдамга чақирган. Ҳаво ҳужуми туфайли толиблар талафот кўрган-кўрмагани маълум эмас. Афғонистон расмийлари эса Қандаҳор шаҳрида бир ҳафта давомида 11 худкуш қўлга олингани, улардан икки нафари Покистон фуқароси эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG