Линклар

logo-print

Туркия полицияси арман миллатига мансуб туркиялик журналист Ҳрант Динкни отиб ўлдиришда гумон қилинган шахснинг фотосуратини тарқатди.


Бу сурат Ҳ.Динк отиб ўлдирилган кўчага ўрнатилган хавфсизлик камераси ёзган видеотасмадан кўчирилган. Полиция жамоатчиликдан 19 январь куни ўлдириб кетилган Ҳ.Динкнинг қотилини топишда ёрдам беришни сўради. Ички ишлар вазири Абдулқодир Оқсу полиция қотилликни содир этишда гумон қилинган шахсларни қўлга олишга ҳозирча муваффақ бўлмаганини айтди. Ҳ.Динкнинг ўлдирилиши сабаби маълум эмас. Бироқ унинг ҳамкасблари бу қотиллик сиёсий асосда амалга оширилганини айтмоқда. 19 январь куни кечқурун Истанбул шаҳрида сўз эркинлиги тарафдори бўлган минглаб туркиялик намойиш ўтказди. 20 январь куни эса Ҳ.Динк хотирасини ёд этиш учун у ўлдириб кетилган жойга одамлар йиғилди.
XS
SM
MD
LG