Линклар

logo-print

Демократик партия аъзоси Ҳиллари Клинтон хоним АҚШда ўтказиладиган президент сайловида қатнашиш учун биринчи қадамини ташлади.


У ўзининг Интернет сайтида сайлов масаласини ўрганадиган тадқиқот комиссияси тузганини эълон қилди.
“Мен президент сайловига тайёргарлик кўриш бўйича махсус комиссия ташкил этилганини эълон қиляпман. Мен нафақат сайлов кампанияси бошлаётганим ҳақида баёнот беряпман, балки сен билан мулоқотга киришяпман, Америка! Агар биз ҳаммамиз мамлакат олдида турган муаммолар ечимини топишда иштирок этишни хоҳласак, мунозараларда ҳаммамиз иштирок этишимиз лозим. Келинг, Ироқда урушни тўхтатиш ва дунёда Америкага бўлган ҳурматни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилайлик”, - деди Ҳ.Клинтон.
АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтоннинг рафиқаси 59 ёшли Ҳиллари хоним Нью-Йорк штатидан Сенат аъзосидир. Бир неча кун олдин Демократик партия аъзоси бўлган сенатор Барак Обама ҳам президентликка номзод бўлиш истагини билдирган эди. У президентликка даъво қилаётган биринчи қора танли америкаликдир.
XS
SM
MD
LG