Линклар

Демократик партия аъзоси, сенатор Ҳиллари Клинтон 2008 йилда бўладиган президент сайловига ўз номзодини қўйишини маълум қилди.


АҚШ тарихида биринчи президент аёл бўлиш ниятини билдирган Ҳ.Клинтон бу ҳақда ўзининг Интернет саҳифасида эълон қилинган мурожаатида билдирди. Ҳ.Клинтон демкоратлардан президентликка ўз номзодини илгари сураётган беш сиёсатчи орасида асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Ўтган сешанба куни Иллинойс штати сенатори Барака Обама ҳам президент сайловида қатнашиш имкониятини ўрганувчи қўмита тузганини эълон қилган эди. Демократик партия ичида Ҳ.Клинтоннинг асосий рақиби бўлмиш сенатор Б.Обама АҚШ президенти этиб сайланса, мамлакат тарихида биринчи қора танли президент бўлади.
XS
SM
MD
LG