Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот БМТ Хавфсизлик кенгаши қабул қилган резолюция Эроннинг ядровий сиёсатига таъсир қилмаслигини таъкидлади.


“БМТ резолюцияси ўлик туғилди ва ҳатто улар шунга ўхшаш яна 10та резолюцияни қабул қилганда ҳам бу Эроннинг иқтисоди ёки сиёсатига таъсир қила олмайди. Улар руҳий уруш орқали босим қилиш нуқтаи назаридан резолюция самара беришини айтмоқда”, - деди М.Аҳмадийнажот парламентда қилган чиқишида.
Эрон уранни бойитиш дастуридан воз кечмагани сабабли БМТ Хавфсизлик кенгаши 23 декабрда унга қарши санкцияларни кўзда тутувчи резолюция қабул қилганди. Айни пайтда Эрон телевидениеснинг хабар қилишича, Эроннинг инқилобий гвардияси ўрта масофага учувчи ракета синовини ўз ичига олувчи ҳарбий машқларни бошлаган. Ҳарбий машқлар БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга оид резолюцияни қабул қилгандан бери биринчи марта ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG