Линклар

Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов келаси ойда мамлакатда ўтадиган президент сайловида хорижий кузатувчилар иштирокига имкон берилишини маълум қилди.


Бу ҳақда Туркманистон телевидениеси хабар тарқатди. Агар Р.Мередовнинг ваъдаси бажарилса, 11 февралга белгиланган сайлов мамлакат тарихида хорижий кузатувчилар назорат қилган илк сайлов бўлади. Р.Мередов шанба кунги ҳукумат мажлисида Россия, ЕХҲТ ва бошқа ташкилотлардан кузатувчиларни таклиф этиш ҳақида келишилганини айтган.
XS
SM
MD
LG