Линклар

Бағдодда микроавтобусда портлатилган бомба 5 кишининг жонига зомин бўлди.


Пойтахт марказидаги Каррада туманида рўй берган воқеада яна 15 киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда. Бағдоднинг шарқий ҳудудида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ҳам бир киши ҳалок бўлган. Басра шаҳрида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши туфайли британиялик бир аксар ҳалок бўлди ва тўрт нафари жароҳатланди. АҚШ ҳарбийлари эса Бағдодга америкалик қўшимча 3200 аскар етиб келганини эълон қилди. Ироққа қўшимча кучлар киритиш АҚШ президенти Жорж Бушнинг Бағдодда хавфсизликни таъминлашга оид янги стратегиясининг бир қисмидир. Шанба куни Ироқдаги уруш бошлангандан бери Америка учун энг ҳалокатли кунлардан бири бўлди. Ироқда АҚШнинг 20дан ортиқ ҳарбийси ҳалок бўлди. Уларнинг 13 нафари Бағдод яқинида ҳарбий вертолёт ерга қулаши натижасида ўлди. Вертолёт ҳалокатига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG