Линклар

Туркия Бош прокурори Аҳмад Кўкчинор журналист Ҳрант Динкни ўлдиришда гумон қилинган 17 ёшли Ўғун Самаст дастлабки сўроқ пайтида ўз айбига иқрор бўлганини билдирди.


Келиб чиқиши арман бўлган журналист ўзи раҳбарлик қилган газета таҳририяти биноси олдида жума куни отиб ўлдирилган эди. Шанба куни эса Самсун шаҳрида полиция Ўғун Самаст исмли йигитни қотилликда гумон қилиб ҳибс этди. Туркия бош вазири Ражап Тоййип Эрдўғон бу ўспириннинг бирор ташкилотга алоқаси борлиги ҳақида гапиришга бироз эрталигини айтди. Арман ва турк тилларида чиқадиган “Агос” газетаси бош муҳаррири бўлган Ҳрант Динк бундан бир аср аввал турклар арманларни оммавий қатағон қилгани ва бу геноцид бўлганини очиқчасига айтиб келгани турк миллатчилари ғазабини келтирган.
XS
SM
MD
LG