Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин Сочида Германия Канцлери Ангела Меркел билан учрашди.


Музокарадан сўнг Путин ўз мамлакати энергия масаласида Европа билан барча томон манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда диалог олиб боришга тайёрлигини айтди: “Биз транзит давлатлар билан ҳамкорлик қилишни хоҳлаймиз. Лекин шуни яна бир марта таъкидламоқчиман, муносабатлар ҳамма учун аниқ ва умумий бўлган, сиёсатдан ҳоли принцпларга асосланган бўлиши керак. Шунинг учун биз барчага ҳамкорлик учун “ҳа”, текинхўрлик учун “йўқ” деяпмиз”, – деди Россия раҳбари.
Владимир Путин Россия Польшадан гўшт импорт қилинишига жорий этилган чекловини бекор қилиш хусусида конструктив иш олиб боришга тайёрлигини билдирди. 1 январдан бошлаб Европа Иттифоқига раислик қилаётган Германия Канцлери А. Меркел келишмовчиликлар олдини олиш учун Россия билан мулоқотни яхшилаш кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG