Линклар

Сербияда ўтказилган парламент сайловларининг дастлабки расмий натижалари бугун эълон қилиниши кутилмоқда.


Сўров натижаларига кўра, сайловда 28 ярим фоиз овоз олган Серб радикал партияси пешқадамлик қилмоқда. Борис Тадич етакчилигидаги Ғарб тарафдори бўлган Демократик партия эса 23 фоиз овоз билан иккинчи ўринда бормоқда. Сербия Бош вазири Войислав Коштуницанинг Демократик партияси эса учинчи ўринда экани айтилмоқда. БМТ махсус вакили Мартти Ахтисаари аҳолисининг аксарини албанлар ташкил этувчи Сербиянинг Косова вилояти ҳақидаги ўз режасини бир неча кундан кейин эълон қилади. Ахтисаари 1999 йилдан бери БМТ бошқарувида бўлиб келган Косовага чекланган мустақиллик берилишини тавсия қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG