Линклар

Қирғизистон парламентининг конституциявий қўмитаси президент Қурманбек Бақиевнинг Феликс Қулов номзодини бош вазирликка иккинчи бор тавсия этиши қонунга зидлигини маълум қилди.


Қўмита раиси Исҳоқ Масалиевнинг билдиришича, президент парламентга бошқа номзодни таклиф этишга ҳақлидир. Бироқ ҳукумат вакили Мирза Қапаров қўмита мажлисида чиқиш қилиб, президент бир номзодни уч марта тавсия этишга, номзод тасдиқланмаса, парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эгалигини таъкидлади. Президент бош вазирликка Ф.Қулов номзодини биринчи марта тавсия этганида парламент уни рад этганди. 19 январь куни президент бу номзодни иккинчи марта парламентга тақдим этди.
XS
SM
MD
LG