Линклар

Арман миллатига мансуб туркиялик журналист Хрант Динк 23 январ куни дафн қилинади.


Туркия ва Арманистон ўртасида дипломатик алоқалар йўқлигига қарамай, Арманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Армен Кирокосян дафн маросимида қатнашиш учун Истанбулга боради. Қарийб бир аср олдин арманларнинг турклар томонидан оммавий ўлдирилганини “геноцид” деб тан олишга чақириб келган Хрант Динк жамоатчиликка танилиш баробарида турк миллатчилари ғазабини ҳам қўзғаган. Динк 19 январ куни 17 яшар Огун Самаст томонидан отиб ўлдирилган эди. 22 январ куни Истанбул полицияси бошлиғи Самастнинг ҳеч қандай гуруҳга алоқадор бўлмаганини айтди.
XS
SM
MD
LG