Линклар

Бағдод ва унинг атрофида содир этилган портлашлар оқибатида камида 100 нафар ироқлик нобуд бўлди.


Бағдоднинг шиалар яшайдиган Садр шаҳарчасидаги одамлар билан гавжум бозорда содир этилган иккита портлаш оқибатида 90га яқин одам нобуд бўлди, 160дан ортиқ ироқлик яраланди. Бош вазир Нурий ал-Маликий террорчилар коалицияси ва Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайннинг тарафдорларини мазкур ҳужумни уюштирганликда айблади. Бақуба яқинида юз берган портлаш ва минамёт ҳужуми оқибатида яна камида 12 нафар ироқлик нобуд бўлди. Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари Бағдоддан шимоли-шарқда “Ал-Қойда”га алоқадар гуруҳларга қарши ўтказилган 10 кунлик рейдлар давомида 93 жанггари ўлдирилгани ва 57 нафари қўлга олинганини билдирди. АҚШ ҳарбийлари сўнгги икки кун ичида Ироқда уч нафар америкалик аскар нобуд бўлганини ҳам маълум қилдилар. Бу билан янги йил бошидан бери Ироқда ўлган Америка ҳарбийлари сони 47га етди.
XS
SM
MD
LG