Линклар

Исроил президенти Моше Кацав ўзига нисбатан жиноят иши очилгани муносабати билан лавозимидан вақтинчалик озод этишни сўраб парламентга мурожаат қилди.


Мамлакат прокуратураси президентни аёл ходималарга жинсий тажовуз қилишда айбламоқда. Парламент унинг сўровини қондирган тақдирдагина у президентлик ваколатларини ўзидан соқит қилиши мумкин. Агар унга қўйилаётган айблар ўз исботини топса, М.Кацав Исроил тарихида жиноий жавобгарликка тортилган биринчи президент бўлади. Ҳукумат расмийлари ҳам М.Кацавдан истеъфога чиқишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG