Линклар

logo-print

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов АҚШнинг Польша ва Чехияда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш режасини танқид қилди.


АҚШ ҳукумати Марказий Европада яратилажак мудофаа тизими Эрон ва Шимолий Кореянинг ракета ҳужуми хавфини бартараф этишга мўлжалланганини билдирган. Бироқ С.Иванов АҚШнинг бундай иддаоларига ишонмаслигини маълум қилди.
“Шимолий Корея ёки Эрон ракеталари маълум нуқтадаги нишонларга етиб бормайди, чунки уларда ракетанинг ўзи йўқ. Шундай экан, бу мудофаа тизими кимга қарши қурилмоқда, деган савол туғилади”, - деди С.Иванов.
Унинг қўшимча қилишича, Шимолий Корея ёки Эронда Европагача етиб борадиган ракета яратиш имконияти умуман йўқ.
XS
SM
MD
LG