Линклар

Судан авиакомпаниясига тегишли самолётни ўғирлаб кетган шахс Чад хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинди.


24 январь куни номаълум шахс Суданда ички рейсларни амалга оширувчи, бортида 103 йўловчи бўлган самолётда назоратни қўлга олиб, учувчиларга Чадга учишга буйруқ берди. Ўғирланган самолёт Чадга келгач, мамлакат хавфсизлик кучлари ўтказган амалиёт оқибатида жиноятчи ҳибсга олинди. Самолётда йўловчиларининг барчаси соғ-омонлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG