Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Конгрессни Ироққа 21,5 минг аскардан иборат қўшимча куч жўнатиш ҳақидаги режани маъқуллашга чақирди.


Конгресс ва Америка халқига қилган йиллик мурожаатида Жорж Буш Ироқда мағлубиятга учраш кенг кўламли можарога туртки бўлишидан огоҳлантирди. Демократлар назоратига ўтган Конгрессда қилган чиқишида у Ироққа қўшимча қўшин юборишга қарор қилишдан аввал барча имкониятларни ўрганиб чиққанини билдирди.
“Ватандошларим, ҳарбий қўмондонларимиз ва мен барча имкониятларни жиддий кўриб чиқдик. Алал-оқибат мен муваффақиятга умид энг кўп бўлган айни шу ҳаракат йўналишини танладим. Бу ерда ўтирганларнинг аксарияти Ироқда мағлуб бўлмаслигимиз шартлигини яхши тушунади”, - деди Ж.Буш.
XS
SM
MD
LG