Линклар

24 январь куни Бағдодда Ироқ олий таълим вазири кетаётган кортежга ҳужум уюштирилди.


Вазирнинг ўзига зарар етмади, бироқ ҳужум оқибатида унинг тансоқчиларидан бири ҳалок бўлди. Ироқ телевидениесининг хабар қилишича, Бағдод шимолида қуролланган номаълум шахс университет профессорини ўлдириб кетган. Пойтахтнинг Хайфа кўчасида эса АҚШ ҳарбийлари ва Ироқ хавфсизлик кучларининг исёнчилар билан тўқнашуви рўй бергани хабар қилинмоқда. Ал-Анбар туманида рўй берган тўқнашувда АҚШнинг икки аскари нобуд бўлди. Шунингдек, АҚШнинг хавфсизлик ширкатларидан бири ўзига тегишли вертолётнинг қулаши сабабли беш ходими ҳалок бўлганини ҳам маълум қилди. Вертолёт қулаши сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG