Линклар

logo-print

Исроил президенти Моше Кацав агар аёл ходимларни зўрлагани ва уларга жинсий тажовуз қилгани ҳақида ўзига нисбатан расмий айблов эълон қилинса, истеъфога чиқишини билдирди.


Қуддус шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Кацав ножўя иш қилгани ҳақидаги гапларни кескин рад этиб, бу айбловларга қарши курашишини таъкидлади. У парламентга лавозимидан вақтинчалик озод этишни сўраб мурожаат қилганини билдирди. Парламент унинг сўровини қондирган тақдирдагина у президентлик ваколатларини ўзидан соқит қилиши мумкин. Исроил ҳукумати раҳбарлари, жумладан Бош вазир Эҳуд Олмерт ҳам унинг истеъфосини талаб қилмоқда. Агар унга қўйилаётган айблар ўз исботини топса, Моше Кацав Исроил тарихида жиноий жавобгарликка тортилган биринчи президент бўлади.
XS
SM
MD
LG