Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Ҳиндистонга икки кунлик сафарини бошлайди.


Путин Деҳлида Ҳиндистон Бош вазири Манмухон Сингҳ билан учрашади. Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов бир неча кун олдин Ҳиндистонга ташриф буюрган эди. Унинг Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги расмийлари билан сўзлашуви чоғида Россияда яратилган самолёт моторини Ҳиндистонда ишлаб чиқариш ҳақида келишув имзоланди. Сергей Иванов Россия янги ҳарбий учқичини яратиш борасида Ҳиндистон билан бирга ишлаш истагида эканини айтди.
XS
SM
MD
LG