Линклар

Ироқ суди мамлакатнинг собиқ вице-президенти Таха Ёсин Рамазонга умрбод қамоқ жазоси белгилаш ҳақидаги аввалги суд қарорини қайта кўриб чиқишни кейинги ойга қолдирди.


Апелляция суди Рамазонга белгиланган умрбод қамоқ жазосини ўлим жазоси билан алмаштиришни тавсия қилган эди. Бироқ 25 январь куни Бағдод шаҳри суди собиқ вице-президент масаласини 12 февраль куни муҳокама қилишини билдирди. Таха Рамазон Саддам Ҳусайн ва унинг беш собиқ ёрдамчиси билан бирга 1982 йилда Дужайл шаҳарчасида 148 шиани қатл этишда айбдор топилган.
XS
SM
MD
LG