Линклар

logo-print

25 январь куни Парижда Ливанга халқаро ёрдам кўрсатиш масаласига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.


Франция президенти Жак Ширакнинг билдиришича, анжуманда қатнашган донорлар Ливанга жами 7,6 миллиард доллар ажратишга қарор қилган. Қарзга ботган Ливан ҳукумати ўтган йили Исроил армияси ва “Ҳизбаллоҳ” ўртасида бўлиб ўтган урушда вайрон бўлган мамлакат инфратузилмасини қайта тиклашга уринмоқда. “Ҳизбаллоҳ” эса Фуад Синиора бошчилигидаги ҳукуматнинг истеъфога чиқишни талаб қилиб, унга босимни кучайтиряпти. Париж анжуманида қатнашаётган АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс АҚШ Ливанга 770 миллион доллар ҳажмида ёрдам беришини маълум қилди. Фақат бу қарорни АҚШ Конгресси маъқуллаши шарт. Саудия подшоҳлиги эса Ливанга қўшимча 1,1 миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатишини билдирди. Анжуманда чиқиш қилган Ливан бош вазири Фуад Синиора халқаро кўмак ўз давлати барқарорлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини айтди.
“Сиз бераётган кўмак озодлик учун олиб бораётган курашимизга илҳом бағишламоқда, демократиямизни мустаҳкамлаб, иқтисод соҳасидаги ислоҳотларга туртки бўлмоқда”, - деди Фуад Синиора.
Куни-кеча Франция ва Европа Иттифоқи ҳам Ливанга жами 900 миллион евро ажратишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG