Линклар

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев бош вазир лавозимига Феликс Қулов номзодини тавсия этмасликка қарор қилди.


“Охир-оқибат президент сиёсий вазият кескинлашиб кетмаслиги учун бош вазир лавозимига бошқа номзодни кўрсатишини маълум қилди”, - деди президент матбуот хизмати ходими Нурланбек Шакиев.
25 январь куни Қирғизистон парламенти бош вазир лавозимига тақдим этилган Феликс Қулов номзодини иккинчи марта рад этди. Парламентнинг 75 депутатидан фақат 25 нафари Ф.Қулов номзодини маъқуллаб овоз берди. Президент маъмурияти вакиллари юзага келган вазиятни ҳал этиш мақсадида жума куни депутатлар билан учрашишни режалаштирмоқда. Бош вазирликка номзод масаласи кўриб чиқилаётган пайтда Ф.Қуловнинг юзга яқин тарафдори парламент биноси олдида намойиш ўтказди.
XS
SM
MD
LG