Линклар

Навбат Умида Ниёзовага етдими?

  • Замира Шукур

“Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг Тошкентдаги вакиласи Андреа Берг ва бошқа манбалардан олинган маълумотга кўра, ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Умида Ниëзова бир неча кундан буён бедарак.

А.Бергнинг сўзларига кўра, У.Ниëзова 21 декабр куни Тошкент аэропортида божхона ходимлари олиб қўйган компьютер ва паспортини қайтариб олиш учун душанба куни Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасига чақиртирилган. Шундан буён унинг қаерда экани номаълум.

“Мен ҳамкасбим Умида Ниëзова тақдиридан хавотирдаман. Тўрт кундирки, қариндошлари ҳам унинг қаердалигини билмайди. Биз унинг Миллий хавфсизлик хизмати ёки Ички ишлар вазирлигининг қайсидир қамоқхонаси ертўласида бўлиши мумкинлигидан қўрқяпмиз. Бу вазият юзасидан бирор нарса билишга умид қиляпмиз”, - деди А.Берг.



Ўтган йилнинг 21 декабрь куни У.Ниёзова Тошкент аэропортида божхона ходимлари томонидан 9 соат давомида ушлаб турилган. Унинг ушлаб турилганига гўёки ёнидан конституциявий тузумга қарши характердаги материаллар топилгани сабаб бўлган.

Бу воқеа юзасидан “Озодлик” мухбири билан суҳбатлашган У.Ниëзова ўз компьютерида қонунга зид бирор материал йўқлигини билдирган ва ўзига қўйилган айбларни бўҳтон, деб баҳолаганди.

“Бу гапларнинг ҳаммаси бўҳтон. Компьютеримда тузумга қарши маълумотлар йўқ эди. Менинг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатидаги фаолиятим кимларгадир ëқмаган кўринади”, - деганди ўшанда У.Ниëзова.

У.Ниёзова ўз меҳнат фаолиятини Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларига кўмаклашишни мақсад қилган “Интерньюс-Нетворк” халқаро ташкилоти ваколатхонасида бошлаган. Кейинчалик у “Фридом ҳауз”нинг Тошкентда очилган ваколатхонасига ишга ўтган. Айни пайтда эса мустақил ҳуқуқ ҳимоячиси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG