Линклар

Расмий Теҳрон Буюк Британия газеталаридан бирининг Шимолий Корея Эронга ядровий қуролнинг ер ости синовини тайёрлашда техник кўмак бераётгани ҳақидаги иддаоларини кескин рад этди.


Эроннинг Москвадаги элчихонаси тарқатган баёнотда айтилишича, Эрон ва Шимолий Корея ўртасида ядровий қурол яратиш борасида хуфёна шартномалар мавжуд эмас. Эрон ядровий дастурдан тинч мақсадларда фойдаланади. Шимолий Корея ҳам Эрон билан атом энергиясига тааллуқли ҳеч қандай шартнома имзоламаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG