Линклар

Покистон ва Индонезия раҳбарлари Яқин Шарқ минтақасидаги муаммоларни ҳал этишда мусулмон давлатлари биргаликда ишлаши кераклиги ҳақида баёнот берди.


Жакартага сафарини давом эттираётган Покистон президенти Парвез Мушарраф Яқин Шарқ масаласида янги ташаббуслар ишлаб чиқилиши муҳимлиги ҳақида гапирди ва бу борада Саудия Арабистони подшоҳи Абдулла билан маслаҳатлашганини маълум қилди. Индонезия президенти эса унинг мамлакати яқин келажакда диний уламолар анжуманини ўтказишни режалаштираётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG