Линклар

АҚШ сенатори Арлен Спектер президент Жорж Буш Американинг Ироқдаги кучлари масаласида якка ўзи қарор қабул қилмаслиги кераклигини айтди.


“Мен ҳурматли президентимизга шуни айтиб қўймоқчиманки, мазкур масалада у ягона қарор қабул қилувчи шахс эмас. Ироқ масаласида у Конгресс билан бирга қарор қабул қилса, масъулият икки томон зиммасида бўлади”, - деди сенатор.
Собиқ давлат котиби ва Ироқни ўрганиш гуруҳи раисдоши Жеймс Бейкер ҳам Конгрессда қилган чиқишида Ироққа қўшин жўнатиш борасида Оқ уй Конгресс билан мулоқот йўлларини излаши кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG