Линклар

logo-print

АҚШ ҳукуматининг йил чораги якунлари бўйича ҳисоботида АҚШнинг Ироқни қайта тиклаш ишларига қаратилган уринишларига мазкур мамлакатдаги зўравонлик, коррупция ва бюрократия каби иллатлар тўсиқ бўлаётгани билдирилади.


Ҳужжатда айтилишича, Ироқ хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш жараёни секин кечмоқда. Шунингдек, Ироқнинг энергия иншоотларини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш ўта ачинарли аҳволда. Мазкур ҳисоботда Ироқ ҳукуматига ҳам тавсиялар бор. Жумладан, Ироққа суд тизимини ислоҳ қилиш ва ўсиб бораётган ишсизликка қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш тавсия этилган.
XS
SM
MD
LG