Линклар

Бағдоднинг турли жойларида бомба ўрнатилган учта машина портлаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди.


Бундан ташқари, пойтахтда нефть маҳсулотлари юкланган машина Ироқ ҳарбийлари назорат пункти ёнида портлатиб юборилиши натижасида камида олти ҳарбий жароҳат олди. Хабарларга кўра, худкуш аввалига машинани Муқтадия шаҳридаги ҳарбийлар базасида портлатишни режалаштирган. Бироқ машинаси назорат пункти ёнида тўхтатилганда у бомбани портлатиб юборган. Ироқнинг Анбар вилоятида эса АҚШ ҳарбийлари ва сунний жангарилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда америкалик уч аскар нобуд бўлди. АҚШ президенти режасига биноан Ироққа киритилаётган 21 минг ҳарбийдан тўрт мингги Анбар вилоятига жойлаштирилиши маълум бўлди.
XS
SM
MD
LG