Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:06

Жаҳонгир Шосалимовнинг оиласига тазйиқлар бошланди


Ўзбекистонда бўлиб ўтиши кутилаётган президент сайловига ўз номзодини қўйиш ҳаракатида юрган тошкентлик аттор Жаҳонгир Шосалимов оиласига тазйиқлар бошлангани айтилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ж.Шосалимовнинг турмуш ўртоғи Гулчеҳра Шосалимова милицияга олиб кетилган. Уни Тошкент шаҳри Учтепа тумани ички ишлар бошқармасининг террорчиликка қарши кураш бўлими ходимлари олиб кетган.

Ж.Шосалимов Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари альянси фаоли. Альянс аъзоси Елена Урлаева Ж.Шосалимов оиласига бўлаëтган таҳдидларни унинг Конституциявий судни танқид қилиб мақола ёзгани билан боғлиқ ҳисоблайди.

“Бу мақола эълон қилингандан кейин Ж.Шосалимов оиласи қаттиқ босим ва таҳдидлар остида қолди. Бу юзадан эртага матбуоат анжумани режаланган эди. Мана бундан бир соат олдин Жаҳонгир аканинг уйига милция ходимлари келиб, хотинини олиб кетгани маълум бўлди”, - дейди Е.Урлаева.

“Озодлик” мухбири Ж.Шосалимов хотинининг ИИБга олиб кетилиши тафсилотларини ўрганиш билан шуғулланаётганида Гулчеҳра Шосалимова эри 1 февраль куни матбуот анжумани ўтказмаслиги шарти билан уйига қўйиб юборилгани маълум бўлди.

Чорсу бозорида чарм маҳсулотлар билан савдо қиладиган Ж.Шосалимов агар Ўзбекистон президенти этиб сайланса, камбағалликка қарши курашажагини айтмоқда.

Бундан бир кун олдин Ж.Шосалимов махсус баëнот чиқариб, Ўзбекистон Конституциявий судини танқид қилган ва мамлакат президентини ваколатсизликда айблаган эди.

Сал аввалроқ Конституциявий суд Ж.Шосалимовнинг президентнинг ваколати юзасидан юборган сўровига жавоб қайтара олмаслигини билдирганди.

Ж.Шосалимовдан ташқари Хоразмнинг Шовот туманида яшовчи тиббиёт фанлари доктори Суҳбат Абдуллаев ҳам президентликка ўз номзодини қўйиш учун чоғланмоқда. Шунингдек, мухолифатнинг муҳожиратдаги раҳбарларидан Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлат ҳам бўлажак сайловда иштирок этиш истагини билдирган.
XS
SM
MD
LG