Линклар

Афғонистон парламенти сўнгги 25 йил мобайнида мамлакатдаги қуролли низоларда иштирок этган афғонистонликларга авф эълон қилди.


Депутатларнинг айтишича, мазкур чора-тадбирлар мамлакат фуқароларини муросага келтиришга қаратилган. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари эса уруш жиноятчилари, хусусан, парламент ва ҳукуматнинг айрим расмийларини жиноий жавобгарликка жалб этиш мамлакатда тинчлик ўрнатилиши учун ўта муҳим эканини таъкидлаб келмоқда. Айрим кузатувчиларнинг билдиришича, мазкур амнистия “Толибон” раҳбари Мулла Муҳаммад Умар ва собиқ бош вазир Гулбиддин Ҳикматёрга ҳам тегишлидир.
XS
SM
MD
LG