Линклар

Россия президенти Владимир Путин маҳаллий ва хорижий журналистлар билан матбуот анжумани ўтказди ва бу учрашув 3,5 соатдан ортиқ давом этди.


Матбуот анжумани мобайнида Владимир Путин Россия иқтисоди, сиёсати, мамлакат келажаги ва халқаро майдондаги муаммолар борасидаги саволларга жавоб қайтарди. Унинг билдиришича, Россия иқтисодий барқарор давлат сифатида ривожланишда давом этмоқда. Айни пайтда ҳукумат россияликларнинг яшаш шароитини яхшилашга ҳаракат қилмоқда. Президентлик муддати ҳақида берилган саволга В.Путин ҳеч қандай ворис тайинламаслиги ва кимни навбатдаги президент бўлишини эса демократик сайлов ҳал қилишини айтди.
“Ҳеч қандай ворислар бўлмайди. Россия президентлигига номзодлар бўлади. Ҳукуматнинг вазифаси эса барча номзодларнинг сайловолди кампанияларини ёритиб бориш ва Россия фуқароларининг ўзи истаган номзодни сайлаши учун шароит яратиб беришдан иборат”, - деди Владимир Путин.
XS
SM
MD
LG