Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларининг 60 кун давомида ўзаро визасиз қатновига оид келишувни имзолади.


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мазкур келишувни ўтган ойда имзолаган эди. Бу шартнома икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари бир-бирига сўнгги билдирувномани йўллаганидан 30 кун ўтиб кучга киради. Ўзбекистон исломий ҳаракати жангарилари сурункасига иккинчи йил Ўзбекистон ва Қирғизистонга қуролли ҳужум уюштиргандан сўнг 2000 йилда икки давлат ўртасида виза тартиби жорий қилинган эди.
XS
SM
MD
LG