Линклар

АҚШ разведкаси мамлакат президенти Жорж Бушга тақдим этган маълумотда Ироқда зўравонликларни тўхтатиш чоралари кўрилаётганига қарамай, хавфсизлик вазияти ёмонлашиб бораётгани билдирилган.


Миллий разведка ҳисоботининг махфийлик мақоми берилмаган 90 саҳифалик қисми 2 февраль куни эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳужжатда Ироқдан АҚШ ҳарбийларини шошилинч равишда олиб чиқилиши хавфли оқибатларга олиб келиши, зўравонликларнинг кучайиб кетиши ҳақида огоҳлантирилган.
XS
SM
MD
LG