Линклар

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат жанубий Туркистон исломий ҳаракати фаоли ҳибсга олинганини хабар қилди.


Вазирликнинг билдиришича, ҳибсга олинган ўзганлик 33 ёшли шахс 2005 йил Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланган, Ўзбекистон унга нисбатан қидирув эълон қилган. Ҳибсга олинган шахснинг уйидан қирқма милтиқ, қўлбола тўппонча, бир қанча ўқ-дори ва тақиқланган адабиёт топилган. Бу шахс ҳибсга олингандан ҳеч қанча вақт ўтмай, унинг қариндошлари Ўзган шаҳри ҳокимлиги олдида норозилик намойиши ўтказди. Улар ўз яқинининг зудлик билан озод этилишини талаб қилди. Бироқ шаҳар расмийлари уларни тинчлантириб, уйига тарқалишга кўндирди.
XS
SM
MD
LG