Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:36

Ироқ яна бир мудҳиш жиноятга гувоҳ бўлди


3 февраль, шанба куни Бағдоддаги гавжум бозорлардан бирида амалга оширилган портлаш оқибатида 130 киши ўлди, 300 киши яраланди.

Ироқда уруш ҳаракатлари бошланган 2003 йилдан буён Бағдодда амалга оширилган ҳужумларнинг энг қонлиси бўлган бу воқеа ортида қатл этилган диктатор Саддам Ҳусайн тарафдорлари турибди, деган фикрни билдирди Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий.

Бош вазир портлашни уюштирган саддамчилар ва сунний жангарилар ўз жазосини олишини таъкидлади.

Нури ал-Маликий январь ойида жангарилар қаршилигини синдириш, мамлакат хавфсизлигини тўла назорат остига олишга ваъда берган эди. Лекин натижа йўқ.

Бомба ортилган машина Бағдод марказининг, асосан, шиалар яшайдиган мавзеидаги бозорда, комендантлик соати бошланиши олдидан савдо қизиган пайтда портлатилди.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги вакили генерал Жиҳад ал-Жабарийнинг айтишича, бир тонна портловчи модда ортилган юк машинасини худкуш ҳайдовчи портлатиб юборган.

“Дўконимнинг томи бошимга қулаб тушди, кейин нима бўлганини билмайман, эсим оғиб қолди, шекилли. Дўконда эдим том босиб қолган пайтда. Кейин нима бўлганини билмайман. Нимадир портлаб кетганини биламан, холос”, - дейди портлашдан жабр кўрган, лекин ўлмай қолган бағдодликлардан бири.

Шанба кунги портлаш мазҳаблараро зиддиятларни янада кучайтирадиганга ўхшайди.

4 февраль, якшанба куни ҳам Бағдодда 5 киши зўравонлик қурбони бўлди, 7 киши жароҳат олди.

Шаҳарнинг суннийлар истиқомат қиладиган мавзеида полиция патрули минага дуч келиб, тўрт полициячи ўлди, яна тўрт нафари яраланди.

“Рейтер” ахборот агентлигининг расмий манбаларга таяниб хабар қилишича, ўтган бир ҳафта ичида Ироқ бўйлаб худкушлар ҳужумлари ва портловчи мосламаларнинг ишга туширилиши оқибатида ҳамда хавфсизлик кучлари билан жангарилар ўртасидаги тўқнашувлар чоғида қарийб 1000 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG