Линклар

Яқин Шарқ масаласини муҳокама қилиш учун Теҳронга келган Покистон президенти Парвез Мушарраф Эрон раҳбари Маҳмуд Аҳмадийнажот билан музокаралар ўтказди.


Куннинг иккинчи ярмида у Эроннинг олий руҳонийси оятулло Али Ҳуманаий билан учрашади. Эрондан сўнг П.Мушарраф Анқарага сафар қилади ва Туркия президенти Аҳмад Нежет Сезер билан музокаралар ўтказади. Сўнгги пайтда мусулмон оламида юзага келган муаммоларни ҳал этиш мақсадида кўпгина давлатларга сафар қилаётган Парвез Мушаррафнинг айрим танқидчилари уни ўз мамлакатидаги хавфсизлик муаммоларига эътибор бермаётганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG