Линклар

Қирғизистон парламенти депутатлари ҳукумат таркибининг янги лойиҳасини муҳокама қилди.


Бош вазир Азим Исабековнинг билдиришича, янги лойиҳани ишлаб чиқишда депутатларнинг танқидий фикрлари инобатга олинган.
“Бош вазирга учта ўринбосар керак эмас, дейилгандан сўнг биз бу таклифга кўндик. Бундан ташқари, президиум борасида ҳам таклифлар бўлган эди. Биз бу таклифларни ҳам инобатга олдик”, - деди Азим Исабеков.
Янги лойиҳага кўра, ҳукумат президиуми бўлмайди ва бош вазирнинг аввалгидай учта эмас, балки иккита ўринбосари бўлади. Шунингдек, лойиҳада Энергетика ва ёнилғи ресурслари вазирлигини тузиш назарда тутилган. Ҳукуматда жами 14 та вазирлик бўлади. Бешта давлат қўмитаси, жумладан, Миллий хавфсизлик қўмитаси ва 15 та давлат агентлигини тузиш ҳам режада бор.
XS
SM
MD
LG