Линклар

logo-print

Ўзбекистон мухолифати вакиллари турли мамлакатларда президент Ислом Каримов сиёсатига қарши норозилик намойиши ўтказмоқда.


Намойишлардаги асосий талаблардан бири қамоқда сақланаётган сиёсий маҳбусларни озод этиш ва қийноқларга барҳам беришдир. Норозилик акцияси Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонаси олдида ҳам бўлиб ўтди. 20га яқин одам қатнашган тадбирда ҳуқуқ ҳимоячилари Умида Ниёзова ва Мўътабар Тожибоеванинг зудлик билан озод этилиши талаб қилинди.
“Айримлар биздан нега Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашаётганимизни сўрамоқда. Шуни айтишим керакки, айни пайтда Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар қувғин қилинмоқда. Агар қўшни давлатдаги бундай ҳаракатларни тўхтатмасак, бу нарса Қирғизистонда ҳам бошланиши мумкин”, - деди Бишкекдаги намойиш иштирокчиларидан бири.
Айни пайтда Европанинг бир неча шаҳарларида, хусусан, Москва, Лондон, Стокгольм ва Брюсселда ҳам норозилик акциялари ўтказилмоқда. АҚШнинг бир неча штатида ҳам шундай тадбирлар режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG