Линклар

Дунё бўйлаб норозилик акциялари

  • Сарвар Усмон

5 февраль куни дунёнинг бир қанча шаҳарларида Ўзбекистондаги демократия ва инсон ҳуқуқларининг аянчли аҳволига жамоатчилик диққатини тортиш мақсадида норозилик тадбирлари бўлиб ўтди.

Бу тадбирларни уюштирган ва мувофиқлаштирганлардан бири Шоҳида Ёқубнинг билдиришича, Лондон, Стокгольм, Москва, Бишкек ва бошқа жойларда бўлиб ўтган акциялардан кўзланган асосий мақсад жаҳон жамоатчилигига Ислом Каримовнинг президентлик ваколатлари муддати тугаганини билдириш, сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишини талаб қилишдир.

“Айниқса, Умида Ниёзова, Гулбаҳор Раҳимова ва Мўътабар Тожибоевани озод қилиш талаби билан чиқдик. Норозилик акциялари Москвада “Бирлик” партияси тарафдорлари, Стокгольмда турли ташкилотлар, асосан, Ўзбекистонда демократия ва инсон ҳуқуқлари қўмитаси томонидан уюштирилди. Норозилик акцияларидан яна бири Бишкекда уюштирилди ва уни Қирғизистондаги турли нодавлат ташкилотлари ўтказди. АҚШдаги акцияларни “Бирдамлик” ҳаракати уюштирди”, - деди Ш.Ёқуб.

PS. Ушбу акциялар тафсилотларини “Ozodlik.org” сайтидан тинглашингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG