Линклар

Европа Иттифоқининг амалдаги раиси Германия ташқи ишлар вазири Франк-Валтер Штайнмайер бошчилигидаги ЕИ делегацияси Киевда Украина президенти Виктор Юшченко билан учрашди.


Хабарларга кўра, музокаралар чоғида Украинанинг ЕИ аъзо бўлиш истаги муҳокама этилган. Учрашувдан сўнг журналистлар билан учрашган В.Юшченко ЕИ ва Украина хамкорлигини ривожлантиришга чақирди.
“Муносабатларимизни янада яқинлаштириш, сиёсий ва иқтисодий интеграцияни йўлга қўйиш зарурияти тобора кучаймоқда. Аксар соҳалардаги яқинлашув режалари ишлаб чиқилди, уларнинг баъзилари амалга ҳам оша бошлади”, - деди В.Юшченко.
Франк-Валтер Штайнмайернинг билдиришича, Украина ва ЕИ ўртасидаги янги келишув борасидаги музокаралар март ойидан бошланади.
XS
SM
MD
LG