Линклар

logo-print

Исроил археологлари Қуддусдаги муқаддас диний зиёратгоҳлар яқинида қазиш ишларини бошлаб юборгани фаластинликлар норозилигига сабаб бўлди.


Археологлар Ал-Ақса масжидида таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин унинг атрофидан қадимий санъат наъмуналарини қазиб олиш ишларини амалга оширмоқчи. Саудия Арабистонига жўнаб кетишдан аввал Фаластин бош вазири Исмоил Хония барча фаластинликларни Ал-Ақса ёнида тўпланиб, қазиш ишларидан норозилик билдиришга чақирди.
“Муқаддас Маккага отланаётган пайтимизда мустамлакачи Исроил булдозерлари Эски шаҳардаги “Шер дарвозаси” ёнидаги деворни бузишга шай турибди. Мен барча фаластинликларни бирлашиб, Ал-Ақса масжиди, муққадас Фаластин тупроғини ҳимоя этишга чақираман”, - деди И.Хония.
XS
SM
MD
LG