Линклар

logo-print

Беларус ҳукумати мамлакат орқали ўтаётган Россия нефти учун транзит нархини оширишини маълум қилди.


Беларус Иқтисодиёт вазирлигининг билдиришича, 15 февралдан бошлаб Россия нефтининг ҳар бир тоннасини 100 километр масофага етказиш нархи 1,29 доллардан 3,5 долларга кўтарилади. Ўтган ойда газ ва нефть нархи борасида тортишув юзага келгани сабабли икки мамлакат муносабатлари совуқлашган эди. Йил бошида Минск рус нефтига бож тўлови жорий этганига жавобан Россия Марказий ва Шарқий Европа давлатларига нефть етказиб беришни тўхтатган, бу эса Европа давлатлари норозилигига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG