Линклар

Расмий Теҳрон Бағдодда эронлик дипломат ўғирлаб кетилганини маълум қилди.


Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходимининг билдиришича, Эроннинг Бағдоддаги элчихонаси ходими Жалол Шарафий Ироқ Мудофаа вазирлиги одамлари томонидан якшанба куни ўғирлаб кетилган. Эроннинг Ироқдаги элчиси Ҳасан Козимий Қомий элчихона ходимининг ўғирланиши АҚШ раҳбари яқинда берган буйруққа асосан амалга оширилганини даъво қилди. Бироқ АҚШнинг Ироқдаги қўмондонлиги бу воқеага Америка ёки Ироқ ҳарбийларининг алоқаси йўқлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG