Линклар

logo-print

Қирғизистон парламенти мамлакат ҳукуматининг янги тузилмасини маъқуллади.


Унга кўра, бундан буён ҳукумат президиуми бўлмайди, бош вазирнинг аввалгидек уч эмас, икки ўринбосари бўлади. Шунингдек, Энергетика ва ёнилғи ресурслари вазирлигини ташкил этиш ҳам назарда тутилган. Ҳукуматда жами 14 вазирлик бўлади. Бешта давлат қўмитаси, жумладан, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва 11 давлат агентлиги тузилади. Шу куннинг ўзида Қирғизистон парламенти ҳукуматнинг айрим аъзоларини тасдиқлади. Дониёр Усенов ва Досбол Нурўғли бош вазир ўринбосари бўлди. Бўлатбек Ноғойбоев ички ишлар вазири, Исмоил Исоқов мудофаа вазири ва Мурот Суталинов Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимини эгаллади.
XS
SM
MD
LG