Линклар

logo-print

Беларус президенти Александр Лукашенко Россия билан энергетика манбалари олди-соттиси борасида юзага келган келишмовчилик оқибатида кўрилган 5 миллиард долларлик зарарни қоплашга ваъда берди.


А.Лукашенко “Рейтер” ахборот агентлигига берган интервьюсида Россия ҳукуматининг Беларус учун мўлжалланган газ ва нефть нархини икки баробар ошириш қарорини “шавқатсиз”, деб атади.
“Иқтисод нуқтаи назардан биз бунга бардош бера оламиз. Бироқ иттифоқдошимизнинг ҳаракатлари психологик нуқтаи назардан бизни лол қилиб қўйди. Энг ачинарлиси, бизга жудаям яқин бўлган халқ, давлат, қолаверса, иттифоқдошимиз бизга нисбатан шавқатсиз усулларни қўллади. Беларус ва руслар битта халқдир. Уларни ажратиш ҳам қийин”, - деди А.Лукашенко.
XS
SM
MD
LG