Линклар

Саудия Арабистонида Фаластиннинг “Ҳамас” ва “Фатҳ” гуруҳлари раҳбарлари учрашуви давом этмоқда.


Макка шаҳрида ўтказилаётган учрашувлардан мақсад икки гуруҳ ўртасидаги можарога барҳам беришдир. 6 февраль куни Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ва “Ҳамас” ҳаракати етакчиси Холид Машъал ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашувлар 7 февраль куни ҳам давом этди. Фаластиннинг Саудиядаги элчиси Жамол аш-Шобакийнинг “Ассошэйтед пресс” ахборот агентлигига айтишича, “Ҳамас” ва “Фатҳ” раҳбарлари юзага келган можарони тез фурсатда ҳал этиш истагини билдирган.
XS
SM
MD
LG