Линклар

logo-print

Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий эронлик дипломатни ўғирлашда гумон қилинган ироқлик тўрт ҳарбий ҳибсга олинганини маълум қилди.


Унинг билдиришича, айни пайтда ҳарбийларнинг мазкур воқеага алоқадорлиги ўрганилмоқда.
“Айни пайтда тўрт киши ҳибсда сақланмоқда. Одам ўғрилари америкаликлар эмас, ироқликлар экани ҳақида далиллар бор”, - деди Ҳ.Зебарий.
6 февраль куни расмий Теҳрон Бағдодда Ироқ ҳарбийлари томонидан эронлик дипломат ўғирлаб кетилганини маълум қилган эди. Расмий Теҳрон дипломат зудлик билан озод этилишини талаб қилди ва Эрон фуқароси хавфсизлиги ва ҳаёти учун маъсулиятни АҚШ зиммасига юклади. АҚШ қўмондонлиги дипломатнинг ўғирланишига Америка ёки Ироқ ҳарбийларининг алоқаси бор, деган иддаоларни рад этди.
XS
SM
MD
LG