Линклар

Тожикистонда 15 ёшли ўспиринни қийноққа солишда гумон қилинган уч милиция ходими устидан тергов ишлари бошланди.


Душанбе шаҳри прокурори Қурбонали Муҳаббатовнинг билдиришича, милиция ходимлари ўғирлик юзасидан тергов иши давомида 15 ёшли ўспиринни гумонланувчи сифатида қўлга олган ва қариндошларини огоҳлантирмасдан болани узоқ муддат қамоқда сақлаган ва уни электрошок билан қийнаган. Хабарларга кўра, милиция ходимларига тез орада айблов эълон қилинади ва улар ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG